Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 5-турида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси Тошкентда Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси боксчиларига қарши жавоб учрашувини ўтказади.

Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 1 апрель куни ўтказиладиган учрашувда Uzbek Tigers ва Astana Arlans жамоалари қандай таркибда иштирок этиши маълум қилинди. Ўзбекистонлик боксчилар таркиби қуйидагича:

-49 килограмм: Ҳасанбой Дўстматов (Рио–2016 Олимпия ўйинлари чемпиони);

-56 килограмм: Абдулҳай Шораҳматов (Ўзбекистон чемпиони);

-64 килогамм: Элнур Абдураимов (Жаҳон чемпионати совриндори);

-75 килограмм: Исроил Мадримов (Осиё ўйинлари кумуш медаль совриндори);

+91 килограмм: Зуҳриддин Маҳкамов (Ўзбекистон чемпиони).

 

Astana Arlans ҳам ушбу учрашувга энг кучли боксчиларини жалб этган:

-49 килограмм: Темиртас Жусупов (Осиё чемпиони)

-56 килограмм: Илёс Сулейменов (Осиё ўйинлари ғолиби)

-64 килограмм: (Дилмурод Мижитов) Қозоғистон чемпионати совриндори 

-75 килограмм: Сапарбай Айдаров (Қозоғистон чемпиони) 

+91 килограмм: Антон Пинчук (Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби)

Uzbek Tigers WSB доирасида шу вақтгача 4 марта жанг ўтказди. Ўзбекистон вакиллари аввалига Хитойда China Dragons жамоасидан 2:3 ҳисобида енгилганди, кейинги турда Қозоғистонда Astana Arlans жамоасига 1:4 ҳисобида имконият бой берилди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-тур баҳсида Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилди. 4-турда эса Ўзбекистон жамоаси China Dragons жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва сафардаги мағлубият учун қасос олди.