Хитойнинг Хэнань провинциясида қурувчилар тахминан 500 йиллик мўмиёланган таналар сақланган қабрни топишган. Бу ҳақида 27 март куни  South China Morning Post газетаси хабар берди. 

Манбага кўра, қабр Тайкан округида жойлашган бўлган. Мутахассислар маълумотига кўра, мўмиёланган таналар тахминан Мин сулоласи даври (1368-1644)да яшаган амалдор Гу Цзо ва унинг турмуш ўртоғига тегишли.

Таъкидланишича, Хитой ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари қабрда маҳаллий аҳоли томонидан ўғирлаб кетилиши мумкин бўлган қиличлар ва елпиғичлар бўлгани ҳақида ёзишган. Бироқ маҳаллий маъмурият вакили қабрдан қандайдир артефактлар ўғирланган бўлиши мумкинлигига доир фактни инкор қилишмоқда.