2017 йилнинг апрель ойида “Ўзбекистон” телеканали орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази мутахассислари ва олимлари иштирокида очиқ мулоқот кўрсатуви эфирга узатилиши режелаштирилмоқда. 

Кузги ва баҳорги буғдойни сувли ва лалми майдонларда етиштириш агротехнологияси, сабзавот, полиз ва картошка етиштириш агротехнологияси, уларнинг селекцияси, уруғчилиги ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш чоралари борасида саволларни мутахассисларга юбориш имконияти тақдим этилди. Улар барча саволларга аниқ ва батафсил жавоб беришади. 

Саволларни iim@qsxv.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.