Интернетда Россияда рўй берган мудҳиш фожиа тасвирланган видео тарқалди. Унда йўллардан бирида микроавтобус (маршрутка) ва Infinity автомобилининг юзма-юз тўқнашиб кетганини кўриш мумкин.

Ролик микроавтобуснинг видеоқайд этиш қурилмаси ёрдамида олинган. Тасвирларда Infinity’нинг қарама-қарши йўлга чиқиб кетганини кўриш мумкин.

Йўл-транспорт ҳодисаси шанба куни юз берган. Полиция маълумотига кўра, Infinity’нинг 26 ёшли аёл ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Ҳар икки ҳайдовчи ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда, яна 11 киши жароҳатланган.