Норвегияда яқин келажакда янги кўркам маскан - дунёдаги биринчи кема ўтувчи туннел қурилиши мумкин. Бу ҳақида New Atlas нашри хабар берди

Стад ярим оролидан тўғридан-тўғри бундай трассани қуриш ғояси шимолий мамлакатда 70-йиллардаёқ муҳокама қилинган, 1985 йилда эса биринчи лойиҳа ишлаб чиқилган. 

Янги йўл юк ва йўловчи кемаларга Шимолий ва Норвегия денгизлари ўртасидаги йўлни қисқартириш имконини беради. Шунда Норвегия денгизидаги кескин кучли шамоллари ва довуллари билан машҳур Стадхавет ҳудудини четлаб ўтилади. Бу ерда тез-тез бўрон туриши туфайли кемалар икки соатдан бир неча кунгача кутишларига тўғри келади. 

Ҳисоб-китобларга кўра, янги лойиҳа қурилишига 2,3 миллиард Норвегия кронаси (272 миллион доллардан зиёд) талаб қилинади, шу боис у ҳали-ҳануз қоғозда ва мияда қолиб кетган. Энди эса Норвегия парламенти Stad Ship Tunnel лойиҳасини тасдиқлади. 1,7 километрли кема ўтувчи туннелнинг баландлиги - 45 метр, кенглиги 36 метр бўлади. Лойиҳага кўра, Stad Ship Tunnel 2029 йилда қуриб битказилади ва у бир кеча-кундузда 70-120 кеманинг ўтишини таъминлайди. Боз устига, лойиҳа Норвегиянинг Берген ва Олесунн шаҳарлари орасида жойлашган ушбу ҳудудига туризмни жалб қилади.