АҚШ ҲҲКнинг X-37B OTV-4 тажрибавий орбита самолёти бундай «махфий» миссиялар учун парвоз вақти бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Spaceflight101 нашри хабар берди.

"АҚШ ҲҲКнинг X-37B OTV-4 фазовий аппарати шанба куни махфий дастурлар миссиялари учун парвоз давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди. У 675 кун давомида амалдаги миссия доирасида орбитада қолди", - деб ёзган нашр.

Орбитал миссияни ўтказишга мўлжалланган X-37B OTV-4 – АҚШ ҲҲК томонидан учирилган тўртинчи шундай аппаратдир. Аввалги рекорд учинчи X-37B томонидан ўрнатилган. У орбитада 674 кун ва 22 соат давомида бўлган.

Космоплан бортида бўлган фойдали юкламаларнинг фақатгина иккитаси ҳақида маълумот бор. Биринчиси - XR-5A тажрибавий ионли куч қурилмаси. Бундан ташқари, бортда NASA’нинг Materials Exposure and Technology Innovation in Space тажрибаси қурилмаси ҳам бўлган. У ўз ичига 100тадан ортиқ турли материалларни қамраб олиб, фазовий муҳит талабларини уларни ионлашган нурланишга таъсирчанлиги ва қуйи орбитадаги атомар кислород туфайли занглаш жараёнини ўрганишга мўлжалланган.