Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида полиция ходимлари томонидан БАА ва Бразилия фуқароларига тегишли буюмларни ўмарган ўғри қўлга олинди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.

Полициячилар шаҳардаги савдо марказларидан бирида икки кишининг уяли телефонини ўғирлаб кетган Шимолий-Қозоғистон фуқаросини қўлга олишган.

Остона ички ишлар департаменти матбуот хизмати маълумотига кўра, уяли телефон аппаратлари БАА ҳамда Бразилия элчиларининг ёрдамчиларига тегишли бўлган.

Ушбу ҳолат “Ўғирлик” моддаси билан судга қадар суриштирув Ягона реестрида рўйхатдан ўтказилди. Телефонлар ўз эгаларига қайтарилди. Гумонланувчи Остона ички ишлар департаменти вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди.