Покистон Афғонистон билан чегаранинг алоҳида қисмларида девор қура бошлади. Бу ҳақда Pakistan Observer нашри Покистон армияси матбуот хизматига асосан хабар берди.

Исломободнинг Покистон-Афғонистон чегараси маълум бир қисмларида тўсиқлар қуриш нияти борлиги ҳақида февраль ойи охирларида хабарлар тарқаганди. Бу ҳолат Покистонда ўша ойнинг ўрталарида юз берган бир қанча терактлардан сўнг рўй берди. Покистон аввал ҳам чегарада тўсиқ қуриш ҳақида режалари борлиги маълум қилган, бироқ бу ҳар гал амалга ошмай келарди. Бироқ февралда Покистон армияси рўй берган навбатдаги терактдан сўнг, февралдаги ҳужумлар Афғонистон ҳудудида яширинган террорчилар кўрсатмаси билан амалга оширилганини маълум қилди. Натижада бу давлат билан чегара Покистон ҳудудига жангарилар кириб келишига қарши кураш доирасида 17 февраль-20 март кунлари ёпиб қўйилди.

"Штаб бошлиғи (генерал Камар Жавид Бажва) чегарада деворлар қуриш бошлангани ҳамда бу ҳудудга яқин Бажаур ва Мўхманд туманлари хавфсизликнинг юқори таҳдиди сабаб устувор эканини маълум қилди", - дея хабар беришган армия матбуот хизмати.

Бажва шанба куни армиянинг Мўхманд ҳамда Ўракзай ҳудудларидаги чегара пунктларига ташриф буюриб, чегара анъанавий ҳаво разведкасидан ташқари махсус техник воситалар билан жиҳозланишини айтди.

Бундан ташқари, унинг эслатишича, Исломобод Кобул билан ҳамкорликда чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича икки томонлама механизмни ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Унинг таъкидлашича, чегарадаги хавфсизлик ҳар икки мамлакат манфаатига хизмат қилади.