Украина ва АҚШ президентлари Пётр Порошенко ҳамда Дональд Трампнинг учрашув санаси ҳалигача номаълум. Бу ҳақда Украина президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Константин Елисеев маълум қилди.

"Олий даражадаги учрашув ҳар икки томон кун тартибидаги масалалар бўйича бир қарорга келиши билан бўлиб ўтади", - дея айтиб ўтди Елисеев маҳаллий "Сегодня" нашрига берган интервьюсида. Унинг қўшимча қилишича, Киев “бу тезроқ рўй беришини хоҳламоқда”.

Президент маъмурияти вакилининг тан олишича, Порошенко ҳамда Трампнинг учрашуви февраль охирларида бўлиб ўтиши кутилганди, бироқ бунга, унинг сўзларига кўра, “янги маъмуриятдаги (АҚШ) баъзи бир мураккаб жараёнлар” халақит берган. “Афсуски, ўша пайтда Америка маъмуриятидаги муҳим позициялар ҳали эгаллаб турилганди, Давлат департаменти, Миллий хавфсизлик кенгашида. Шунинг учун аниқ сана йўқлигига маълум бир объектив сабаблар бор”, - дея таъкидлаб ўтди Елисеев.