2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилади. 

Хусусан 27-28 март кунлари Наманган вилоятининг барча туманлари ахолиси учун сайёр қабуллар ташкил қилинмоқда.

Сайёр қабулларнинг ўтиш вақти ва жойи:

1.  Чуст, Поп, Косонсой тумани аҳолиси учун 27 март соат 14:00 да Чуст тумани ҳокимлигининг фаоллар залида.

2.  Наманган шаҳар, Мингбулоқ ва Наманган туманлари аҳолиси учун 27 март соат 18:00 да Наманган шаҳар ҳокимлигининг фаоллар залида.

3.  Янгиқўрғон,Чортоқ, Тўрақўрғон туманлари аҳолиси учун 28 март соат 10:00 да Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг фаоллар залида.

4.  Учқўрғон, Уйчи, Норин туманлари аҳолиси учун 28 март соат 15:00 да Учқўрғон туман ҳокимлигининг фаоллар залида.