Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль яккалик баҳсларида ўзининг мингинчи учрашувини ўтказди. Бу Майамидаги мусобақанинг учинчи даврасида германиялик Филипп Кольшрайбер билан баҳсга тўғри келди. Учрашув испанияликнинг 0:6, 6:2, 6:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, Надаль бундай кўрсаткичга эришган 11-теннисчига айланди. Испаниялик 822 бора ғалаба қозонган ҳамда 178 марта мағлубиятга учраган. Рўйхатда 10-ўринни эгаллаб турган америкалик Брайан Готтфрид (1004 ўйин, 680 ғалаба, 324 мағлубият) Надалдан атиги 4 учрашув кўпроқ ўтказган. Бу кўрсаткич бўйича рекордчи эса америкалик Жимми Коннорс саналади (1535 ўйин, 1256 ғалаба, 279 мағлубият).

Эслатиб ўтамиз, Надаль – айни дамда фаолиятини давом эттираётган ҳамда 1000 учрашувда кортга чиққан учинчи теннисчидир. Ундан аввал швейцариялик Рожера Федерер (1340) ва испаниялик Давид Феррер (1034) бу натижага эришган.