Ижтимоий тармоқларда Новороссийск коммунал хизматлари кучли ёмғир остида асфальтни кўлмакка ётқизаётганига доир видеолавҳа пайдо бўлди. 

Ҳодиса 1905 йил инқилоби кўчасида кузатилган. Унда йўлсозлар меҳнат қуроли билан йўлни сувдан холи қилишга уринишларини кўриш мумкин. 

Видеолавҳага шаҳар ҳокими Игорь Дяченко эътибор қаратган. У коммунал хизматчилар ишидан ғазабланган. 

"Шаҳримиз аҳолиси каби мени ҳам 1905 йил инқилоби кўчасида асфальт ётқизиш жараёни ғазаблантирди. Текширувлардан сўнг, маъмуриятнинг ушбу мантиқсизликка йўл қўйган барча раҳбар ходимларини жазолашга кўрсатма бердим", — деб ёзган Дяченко Twitter саҳифасида.

Дяченко, шунингдек, шаҳарга нисбатан будай муносабатда бўлиш мумкин эмаслигини ҳамда йўл пудратчи ҳисобидан қайта таъмирланишини айтган.