Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган чорраҳада қурилган кўприк қурилиши жараёни бошқа муҳим объектлар қатори давлат раҳбари томонидан замонавий видеокузатув тизими орқали ҳам шахсан назоратга олинганди. Шавкат Мирзиёевнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ушбу кўприк қурилиши жараёнининг қисқа видеокўриниши ҳавола этилган.

Видеолавҳада кунлар давомида ушбу ҳудудда олиб борилган қурилиш ишлари лентада бирма-бир муҳрланганини кўриш мумкин.

Шавкат Мирзиёев 25 март куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш баробарида  Бунёдкор—Муқимий чорраҳасида қурилган кўприкни ҳам бориб кўрганди. 

Умумий узунлиги 900, баландлиги 6, кенглиги 24 метр бўлган 6 полосали мазкур йўл ўтказгич ҳайдовчилар ва пиёдаларга бир қанча қулайликлар яратиш мақсадида қурилди. Иншоот «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясига қарашли «Кўприк қурилиш трести» қурувчилари томонидан 2 ойда қуриб битказилди. Кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун иккита ер усти ўтиш йўлаги барпо этилган.