Телебошловчи ва шоумен Даврон Кабулов ўзининг Instagram саҳифаси орқали Ўзбекистон МТЖни Жаҳон чемпионатига олиб чиқа олиши мумкинлигини айтиб ўтди.

“Мураббийлик тажрибам йўқлигини юзимга солишмаса, “қўнғироқлар” билан таркиб танлашга аралашишмаса, Ўзбекистон МТЖни ЖЧга олиб чиқа оламан. Текинга – пул керакмас”, деган “Миллион” жамоаси бошловчиси Даврон Кабулов.
 
4 йил ватаним учун ойликсиз ишлашга тайёрман. “Бошловчилигингни қилсанг-чи”, деган гапларга шошилманг: термамизни шу вақтгача Саркисян, Мирсодиқов, Вега да Сильва, Сальков, Непомняший, Абрамов, Қосимов, Бабаян каби “тан олинганлар” бошқарди, олиб чиқолмади ЖЧга.

Ҳеч нарса йўқотмайсиз, эплолмасам, 6 марта чиқолмаган мундиалга 7 марта чиқмаган бўласиз. Ваъдамнинг устидан чиқсам, тарихда биринчи марта бўлади. Жиддий айтяпман. Агар натижа олдингиларидан ёмон бўлса, яшаб турган уйимни ўртага тикишга тайёрман!”, деб ёзади Кабулов.