Москвадаги Тверь суди Коррупция билан курашиш фонди раҳбари, 26 март куни олдиндан келишилмаган норозилик акциялари ташкиллаштиргани учун қўлга олинган мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийни 15 кунлик қамоққа ҳукм қилди. Бу ҳақда сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмаш маълум қилган.

Суд уни Жиноят Кодексининг 19.3 моддаси бўйича айблаган (полиция ходимига итоатсизлик).

Бундан олдинроқ суд Алексей Навальнийни 20 минг рубллик жаримага тортгани маълум бўлганди.

Россиядаги намойишлар: ҳаммаси нимадан бошланди?