Фурот ГЭСининг бош директори Нажим ал-Бунё бир қатор оммавий ахборот воситалари томонидан "Табқа" тўғонининг ўпирилиш эҳтимолига доир тарқатилган хабарларни тасдиқламади. 

"Қуролли тўқнашувлар натижасида объектда ускуналар ичдан чиққани рост. Бундан ташқари электр станциясининг ўзида ҳам муаммолар ҳақида маълумотлар бор", — деган ал-Бунё Суриянинг "Ал-Ватан" газетасига берган изоҳида. Шу билан бирга, у тўғоннинг ўпирилиб тушиш хавфи йўқлиги таъкидлаган.

"Олинаётган маълумотларга кўра, вазият қўрқинчли ва таҳликали. Биз ечим топиш ва эҳтимолли талофатни камайтириш мақсадида техник мутахассислар билан алоқани таъминлаб турибмиз", — деди у ҳозирча бўлаётган воқеаларнинг тўлиқ кўринишига эга эмаслигини таъкидлар экан. 

"Бизда ҳозирча нима бўлган ва бўлаётганлиги ҳақида ҳеч бир аниқ маълумот йўқ, барча маълумотларни техник ходимлардан олиб турибмиз", — деган ал-Бунё.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Ливаннинг "Ал-Маёдийн" телеканали Сурия демократик кучлари коалициясининг ИШИД террорчи жангариларига қарши Табқа шаҳри яқинида олиб бораётган жанглари туфайли Фурот ГЭСи тўғонига талофат етиб, вақтинча тўхтатилгани, бошқарув пункти эса ишдан чиққани ҳақида хабарлар тарқатган эди.