Жорий йилнинг 1 апрель куни пойтахтимиздаги «Зарқайнар» Ўзбек либослари галереясида «Agro Food Forum-2017» Халқаро анжумани бўлиб ўтади. Форум «Мева ва  сабзавотларни қайта ишлаш технологиялари ва озиқ-овқат хавфсизлиги» мавзусида ўтказилади.  

Форум иштирокчилари мева ва сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш сифатини ошириш, замонавий технологияларни танлаш, ўрнатиш ва ишлатиш бўйича тажриба алмашишади, маҳсулот сифатини ва экспорт ҳажмини ошириш усуллари билан танишишади. Шунингдек, анжуманда озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Тошкент анжуманида бутун дунёга машҳур FAM (Бельгия), OCTOFROST (Швеция), Cabinplant (Дания), OMIP (Италия), Visser (Голландия), TOMRA (Бельгия) каби ўндан ортиқ етакчи компаниялар иштирок этиши кутилмоқда. Мева ва сабзавотларни қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқарувчи компаниялар, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, бизнес-маслаҳатчилар ва соҳанинг бошқа мутахассислари анжуман доирасида ўз иш тажрибалари билан алмашиш имкониятига эга бўладилар. 

Форум  иштирокчилари ва меҳмонларининг сони ошиб бораётгани унинг озиқ-овқат саноатидаги нуфузи ошиб бораётгани, муҳокама этилаётган мавзулар ўта долзарблиги ҳамда анжуманларни очиқ мулоқотлар тарзида ўтказиш лозимлигидан далолат беради.

Анжуман ташкилотчиси «GENERAL MACHINERY GROUP» (GMG)  компанияси Марказий Осиёда фаолият олиб бораётган корхоналарга мева ва сабзавотларни қайта ишлаш технологияларини етказиб берувчи йирик компаниялар ичида етакчилик қилиб келмоқда. Компания биринчи навбатда ҳамкорларининг салоҳиятини ўрганиб, янги технологияларни ўрнатиш бўйича лойиҳалаштириш ишларини олиб боради. Ундан сўнг ускуналарни етказиб бериш, уларни ўрнатиш, созлаш, фойдаланиш, ходимларни ўргатиш ва албатта, сервис хизматини кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилади. 

Шу йилдан бошлаб GMG компанияси ўз ҳамкорларига уларнинг маҳсулотларини экспорт қилишда, чел элда харидорлар излаб топишда ёрдам бериш ҳамда ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида маслаҳатлар бериш бўйича фаолият олиб боради. 

“Форум ташкилотчилари барча хоҳловчиларни  Agro Food Forum-2017да иштирок этиш ва тажриба алмашишга такдиф этади, - дейди General Machinery Group компанияси директори Фурқат Баҳромов. - Тажрибали ходимларимиз ва малакали маслаҳатчилар барча қизиқтирган саволларга жавоб бериб, форум иштирокчиларининг бизнесини шаклланиши ва ривожланишига ёрдам беришдан мамнун эканлигини билдиради”. 

Форумда иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги рақамлар орқали қўшимча маълумот олишлари ва рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Телефон: (+99871) 150-78-88.
Telegram: (+99897) 752-78-88.

Ташкилотчи компания сайти: gmgtrade.com

Манзил: Тошкент ш., Олмазор тумани, Зарқайнар кўчаси, 1-уй, «Зарқайнар» Ўзбек либослари галереяси. 
Мўлжал: Чорсу даҳаси, «Эски жува» бозори, «Зарқайнар» супермаркети.

Реклама ҳуқуқи асосида.