Тошкент шаҳрида 2017 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар берди UzDaily.

Хабарда айтилишича, Россия делегацияси таркибига турли соҳаларда фаолият олиб бораётган компаниялар вакиллари киради.

Ўзбекистон ва Россия компаниялари бизнес-форум давомида икки томонлама музокаралар ўтказади.