АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШга келишга уринаётган муҳожирлар сони камайганини қайд қилди. У бу ҳақда твиттерда ёзди.

"Генерал Келли (АҚШ миллий хавфсизлик вазири) чегара назорати соҳасида ажойиб ишни амалга оширмоқда. Рақамлар анчагина кам. Кўпчилик АҚШга бошқа келишни истамаяпти", деб ёзган Трамп.