Буюк британиялик олимлар "Тухум олдин пайдо бўлганми ёки товуқ?" деган азалий баҳсга нуқта қўйишди. Улар бунинг учун катта кўламдаги тадқиқот ўтказишди. Бу ҳақда ФАН ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Тадқиқотга кўра, тухум пўчоғини шакллантиришда асосий роль ўйновчи протеинлардан бири ОС-17 товуқ организмидан ташқарида ишлаб чиқарила олинмаслиги аниқланди. У фақатгина товуқ тухумдонида ишлаб чиқарилар экан. Олимлар бундай хулосага HECToR компьютери ёрдамида амалга оширилган тадқиқот натижасида келишди. Ушбу технология товуқ тухумини шаклланишининг барча босқичларида батафсил ўрганиш имконини берди. 

Аввалроқ биологлар ОС-17 протеинининг роли ҳақида ҳеч нарса билишмаган, бироқ шунга ўхшаш бирикмалар бошқа қушларнинг тухумлари пўстлоғини шакллантиришда ёрдам бериши маълум бўлган.

Шу тариқа, британиялик олимлар замонавий фандаги энг баҳсли саволлардан бирига жавоб топишди: товуқ тухумдан олдин пайдо бўлган! Бунгача тухум биринчи пайдо бўлгани ғояси тарафдорлари ўзларининг ҳақликларини тухум ичида ривожланиш товуқлар пайдо бўлишидан анча олдин мавжуд бўлгани билан тушунтириб келишганди.

Бу орада Франциядаги Кюри институти олимлари итларни кўкрак бези саратонини ҳидга кўра бехато аниқлашга ўргатдилар. Таъкидланишича, зарарли ўсимта пайдо бўлганда тана ўзига хос ҳид тарқата бошлайди ва ит шу ҳидга кўра ўсимта борлигини аниқлай олади.