АҚШнинг Жанубий Каролина штатилик эркак ўз итига шафқатсиз муносабатда бўлгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Ит унга етказилган жароҳатлар сабаб жарроҳлик амалиётидан ўтказилган. Уильям Додсон ҳайвоннинг тумшуғини скотч билан ўраб қўйган, натижада жониворнинг тили қон айланиши билан боғлиқ муаммолар туфайли қорайиб кетган. Афтидан, бу итга жуда ҳам катта оғриқ берган.

Округ ҳаками Маркли Деннис 42 ёшли Ульям Додсонга максимал жазони қўллади. 

Кейтлин лақабли ит жуда оғир аҳволда 2015 йилда аниқланганди. Veterinarians at the Animal Society ходимлари итнинг тумшуғидаги скотчни олиб ташлаш учун 36 соат вақт сарфлашди.

Ҳайвон эгасига ҳукм у ноқонуний равишда қурол сақлагани учун 15 йилга қамалганининг эртаси куни чиқарилди. Эркак ҳар икки жазони ҳам бир вақтда ўтайдиган бўлди.