2017 йил 29 мартдан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Россиянинг Калининград шаҳрига мунтазам парвозларнинг иккинчи частотасини жорий этмоқда.

Авиакомпания матбуот хизмати маълумотига кўра, Калининградга рейслар чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Самолётлар Тошкентдан 11:05да парвоз қилиб, Калининградда 13:40да қўнади. Калининграддан эса парвоз 15:00да амалга оширилиб, Тошкентда 23:15да қўнади.

Ҳар бир пунктдаги рейслар парвози маҳаллий вақт билан кўрсатилган.