Бугун Грузияга ўзбек делегациясининг ташрифи бошланади, деб хабар бермоқда Грузиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Делегацияга Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилик қилмоқда. Ташриф давомида Грузия ҳукумати ва бу мамлакат парламенти вакиллари билан учрашувлар ўтказилади.

Ташриф чоғида савдо-иқтисодий, транспорт, маданий ва бошқа соҳалардаги Грузия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.