Ўзбекистон Марказий банки 2017 йил 28 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3595 сўм 20 тийин этиб белгиланди. Бу 23 мартдаги курсга нисбатан 46 сўм 91 тийинга кўп.

28 мартдан эътиборан 1 евро қиймати 3883 сўм 95 тийин (23 мартдаги курсга нисбатан 82 сўм 37 тийин қиммат).

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.