26 март куни Латвия пойтахти Рига шаҳрида иккинчи марта Наврўз байрами бўлиб ўтди. Унда 20 дан ортиқ миллат вакили қатнашди. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар бермоқда.

Бу сафар Ўзбекистон номидан Бухоронинг “Манзур” ансамбили қатнашди. Бир соатлик концерт дастурида 15 дан ортиқ ўзбек ҳалқ қўшиғи омма эътиборига ҳавола этилди.

Мазкур тадбирда 50 кг дан ортиқ ош дамланиб, сомса ва сумалаклар турли хил миллат вакилларига туҳфа этилди.

“Байрамни ташкиллаштиришда Рамил Кадиров ва албатта Ўзбекистоннинг Латвиядаги Элчихонасига ўз миннатдорчилгимизни билдириб қоламиз”, дейишди тадбир ташкилотчилари ҳамда иштирокчилари.