АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой раиси Си Цзиньпин билан 6-7 апрель кунлари Флоридада учрашади. Бу ҳақда хабардор манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, учрашув Трампнинг Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлиб ўтади. Таъкидланишича, бу Трамп ва Хитой раиси ўртасидаги илк учрашув бўлади.