Американинг American Airlines авиакомпанияси Хитойнинг йирик авиаташувчиси China Southern Airlines’га 200 млн доллар миқдорида сармоя киритди. Бу ҳақда CNN Money хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, American Airlines China Southern Airlines билан келишувни америкалик мижозлар учун ўнлаб янги йўналишларни очиш мақсадида имзолаган.

Халқаро ҳаво транспорт ассоциацияси башоратига кўра, келаётган ўн йил давомида Хитой дунёнинг авиаташувлар соҳасидаги энг йирик бозорига айланади.