"Челси" Шотландиянинг энг иқтидорли футболчи – Билли Гилмор  трансфери борасида келишувга эришди. Ёш футболчининг трансфер ҳуқуқи "Рейнжерс" клубига тегишли. 

Goal берган хабарга кўра, 15 ёшли ярим ҳимоячиси ёзда "Челси" таркибига қўшилади. Келишув баҳоси 500 минг фунт стерлинг. Жамоа ёш иқтидор учун курашда "Арсенал", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва "Барселона" каби клубларни ортда қолдирди. 

Билли Гилмор 17 ёшга бўлган Шотландия терма жамоасига чақирилади ва "Рейнжерс"нинг асосий таркиби билан машғулот ўтказади.