Ҳозирда Chevrolet Cruze ва Tracker моделлари Россияда сотилмайди, бироқ мутахассилар бу машиналар Россияга яна қайтиши мумкинлигини башорат қилишмоқда. Бироқ бу моделлар логотипларини ўзгартириб, Ўзбекистоннинг Ravon бренди остида таклиф этилади ва GM Uzbekistan’да ишлаб чиқарилади. 

Бироқ ҳозирча бу моделлар Россияда айнан қачон пайдо бўлиши ва номлари қандай ўзгариши маълум қилинмаган. Бундан ташқари, бренд бозорга яна бир нечта янги моделлар чиқармоқчи. Улар орасида С-синфдаги седан ва B-синфдаги кроссовер бор. 

Бугунги кунда компания моделлар қатори АҚШдаги Lacetti’га мос келувчи Gentra, Spark негизида яратилган R2, ҳамда Aveo ва Cobalt аналоглари бўлган Nexia R3 ва R4’ни ўз ичига олган.