АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Анқарадаги музокараларда Сурияда сулҳ ўрнатиш мавзусини муҳокама қилади. Айни масалани Туркия РФ билан Остонада муҳокама қилмоқда, деган давлат департаментининг юқори лавозимли мулозими. 

"Биз Туркия томони билан, улар Остона музокараларида Россия билан муҳокама қилаётган  сулҳ жараёнини қандай қилиб ҳаётга татбиқ этишларини муҳокама қилмоқчимиз", — деган Америка мулозими телефон орқали ўтказилган брифингда. Брифинг Тиллерсоннинг шу ҳафта сўнггида ташкил этиладиган ташрифига бағишланган.

"Бу унинг Европа бўйлаб иккинчи саёҳатидаги биринчи тўхташи бўлади. У Туркия президенти Эрдўған ва бошқа расмий шахслар билан учрашади", — деб қўшимча қилган у.