Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия чегараларига хавф сақланиб қолар экан, Туркия Суриядан кетмаслигини айтди. У бу ҳақда Самсундаги бир қатор объектлар очилиши маросимида маълум қилди. 

Унинг айтишича, Ғазиантеп вилоятида 56 киши террорчилар қурбонларига айлангандан кейин Туркиянинг сабр косаси тўлган ва у Сурияга қўшин олиб кирган.  

"Ўшанда Сурия озодлик армиясига Суриянинг Жараблус шаҳрини ИШИД террорчиларидан озод қилиш операциясида ёрдам беришга қарор қилинган. Жараблусдан кейин Туркия қўшинлари Ар-Райга кириб борган", деб айтди Эрдўған. 

Эрдўғаннинг айтишича, айни вақтда ИШИД террорчиларидан Ал-Бобдаги Дабиқ посёлкаси тозаланган. Туркия қуролли кучлари Сурия ҳудудларини PYD ва YPG жангариларидан ҳам озод қилмоқда.

Туркия президентининг таъкидлашича, навбат Мюнбич туманини озод қилишга келди ва ушбу масала бўйича халқаро коалиция, АҚШ ва Россия вакиллари билан музокаралар давом этмоқда.

"Туркияга хавф сақланиб қолар экан, ҳеч ким бу ерни тарк этмайди", деб айтган Эрдўған.