Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 279-банди ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 31 март куни ёшларнинг давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари билан ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри узатиладиган очиқ мулоқоти ташкил этилади.

Дастлабки мулоқот 2017 йилнинг 31 март куни соат 11:00 да Тошкент шаҳридаги “Зарафшон” саройида ўтказилиши режалаштирилган. Очиқ мулоқот мавзуси: “Ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишда ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор вазифалари”

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошчилигида тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси иштирок этади.

Сизда давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига соҳага доир савол, таклиф ёхуд ечимини кутаётган муаммоларингиз борми? 

Унда сизда қуйидаги йўллар билан очиқ мулоқотда иштирок этишингиз ва фаолиятингиздаги муаммоларга ечим топиш имконияти мавжуд: 

1. Телеграм ижтимоий тармоғи орқали мурожаатларингизни видеолавҳа (видео-селфи), овозли ёки ёзма равишда +99895 170-90-23 рақамига жўнатишингиз; 

2. Facebook ижтимоий тармоғидаги opendialog.uz саҳифаси орқали тўғридан-тўғри очиқ мулоқотга киришишингиз;