Индонезиянинг Понтианак шаҳридаги Супади халқаро аэропорти шипи кутиш залидаги одамлар устига тушиб кетди. Бу ҳолатнинг кузатув камералари томондан ёзиб олинган видеоси YouTube’да пайдо бўлди. 

Видеодан одамлар устига шипни ёпиб турган пластик қоплама бўлаклари тушаётганини ва одамлар бўлаклардан қочишга ҳаракат қилиб турли томонга қочаётганларини кўриш мумкин. 

Воқеа оқибатида 5 киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда Jakarta Globe нашри. 

Воқеа 26 март куни юз берган. Ҳозирча шип қопламаси нима сабабга кўра тушиб кетгани номаълум. Аэропорт нормал фаолиятига қайтган.