ФИФА президенти Жанни Инфантино «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» етакчиси Лионель Мессини таққослади.

«Менимча, Роналду ва Месси бир-биридан катта фарқ қилади. Улар турлича ўйин услуби ва жисмоний кўрсаткич эга ҳисобланишади, аммо ҳар иккиси ҳам ажойиб футболчилар.

Бир мавсумда бири энг яхши бўлмоқда, иккинчисида - бошқаси, 10 йилдан буён шу ҳолат такрорланмоқда. Биз буюк курашни кузатяпмиз. Ҳозирда ФИФАнинг энг яхши футболчиси - расман Роналду», — дея Инфантинонинг сўзларини келтирган Sport.es.

Роналду ФИФА талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.