Жорий ҳафтада Исландияда чақалоқлар туғилиши рекорд даражага етган. Бу ҳақда The Bleacher Report UK нашри Исландия нашрларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Бундан 9 ой муқаддам, 2016 йилнинг 27 июнида Исландия термаси Евро-2016 мусобақасининг 1/8 финалида  Англия термасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Ушбу ғалаба исланд футболи тарихидаги энг юқори натижага айланди.