Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва уларни қуритиш, қадоқлаш воситасида қўшимча қиймат қўшилган ҳолда экспорт қилиш ишлари жадал ривожланмоқда. Бу каби ишларни амалга оширишда қўл келадиган турли хил техника воситалари ва жиҳозлари ҳам кўплаб таклиф этилаётгани сир эмас. Мевалар, ёнғоқларни қуритиш, уларни сақлаш  борасида бозорда турли ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳар хил асбоб-ускуналар мавжудлиги тадбиркорни бироз чалғитиши бор гап. 

Халқимизда “иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлар” деган нақл бор. Шунга кўра, мева-сабзавотлар, данак, ёнғоқ мағизларини қовуриш, уларни сақлаш, қадоқлашга ихтисослашган фирма маҳсулотини қидираётганлар диққатига 1982 йилда Туркияда ташкил этилган Памуккале машинасозлик компаниясини ҳавола қиламиз. 

«PAMUKKALE KURUYEMİŞ MAKİNA SAN.TİC.LTD.ŞTİ» — ускуналар ишлаб чиқариш соҳасида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаган фирмадир. У 35 йиллик тажрибага эга компания бўлиб, мевалар, ёнғоқларни қуритиш учун қурилма ва асбоб-ускуналар, шунингдек, турли хил бункерлар, бойлерлар, қуритилган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун идишларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 

Шу билан бирга, эътиборли жиҳати, қуритилган озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш соҳаси учун товали печкалар, тузлаш ускуналари, саралаш тасмалари ва қуритиш учун печкаларни ишлаб чиқишда энг янги ва замонавий технологиялар, такомиллашган усуллар қўлланилади. «PAMUKKALE KURUYEMİŞ MAKİNA SAN.TİC.LTD.ŞTİ» асбоб-ускуналарни ишлаб чиқишда меваларни қуритиш учун бир қарашда унчалик зарур бўлмаган майда деталларга ҳам эътибор қаратади. Соҳада ўз ўрнига эга бўлган компания қаттиқ нўхат, зираворлар қўшилган маҳсулотлар ва соҳада қўлланилиши учун керакли линияларни тайёрлаб, ўрнатиб беради. Таъкидлаш ўринлики, компания фаолияти, биринчи навбатда, меваларни қуритиш учун мўлжалланган. 

Бундан ташқари, «PAMUKKALE KURUYEMİŞ MAKİNA SAN.TİC.LTD.ŞTİ» ўз маҳсулотлари учун таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини ҳам ажойиб тарзда йўлга қўйган. Шунингдек, фирма ҳолва ва лукум каби шарқона ширинликларни тайёрлаш учун кунжутни қайта ишлайдиган ускуналарни ишлаб чиқаради. Тобланган пўлатдан турли ўлчамдаги сиғимли идишлар ва буғ қозонлари ҳам тайёрланади. 

Алоҳида қайд этиш жоизки, юқорида саналганлар «PAMUKKALE KURUYEMİŞ MAKİNA SAN.TİC.LTD.ŞTİ» томонидан ишлаб чиқариладиган қурилма ва ускуналарнинг айримларидир, холос. 

Бу рўйхатни саралаш тасмалари ва тизимлари, элеваторлар, цистерналар, нўхатни қовуриш жиҳозлари, қовоқ уруғлари учун ускуналар, ҳар қандай турдаги дражеларни тайёрлаш қурилмалари кабилар билан давом эттириш мумкин. 

Албатта, “минг марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал”. Шу сабабли, «PAMUKKALE KURUYEMİŞ MAKİNA SAN.TİC.LTD.ŞTİ» раҳбарияти 2017 йил 29, 30 ва 31 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро WORLD FOOT UZBEKISTAN ҳамда май ойларида ўьказиладиган кўргазмаларда иштирок этишга қарор қилган. Кўргазмага ташриф буюриб, Туркиядаги етакчи фирмалардан бирининг маҳсулотлари намойиш этиладиган бурчагида (Ўзэскпомарказ, павильон 1, жой №В30), «PAMUKKALE KURUYEMİŞ MAKİNA SAN.TİC.LTD.ŞTİ» томонидан ишлаб чиқарилган барча асбоб-ускуналар, жиҳозлар хусусида тўлиқ ва батафсил маълумот олишингиз мумкин бўлади. Шунга барча манфаатдор ва қизиққан тадбиркорларни бўлажак кўргазмаларга таклиф этамиз. 

«PAMUKKALE KURUYEMİŞ MAKİNA SAN.TİC.LTD.ŞTİ» маҳсулотларни қуритиш ускуналарини ишлаб чиқариш борасида ўз ўрнига бўлган ихтисослашган компания бўлиб, доимо энг яхши натижалар учун ишлайди. 

«PAMUKKALE KURUYEMİŞ MAKİNA SAN.TİC.LTD.ŞTİ»  халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган ва сифат сертификатларига эга маҳсулотларини Америка, Осиё, Африка ва Европанинг кўплаб мамлакатларига экспорт қилади. Компания ҳақида тўлиқроқ маълумотни  pamukkalemakina.uz сайтидан олишингиз мумкин. 

 Мурожат учун телефонлар:

 +998 99 870 04 07
 +90 549 414 14 12

Электрон манзил:
PAMUKKALEMAKINAUZ@GMAIL.COM
PMS@PAMUKKALEMAKINA.COM.TR

Реклама ҳуқуқи асосида.