Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан муносабатларини аъло даражада деб атади. Бу ҳақда "БелТА" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Бугун Россия ҳақида Путин ва Лукашенко ўртасида воситачи керак, деб гапирилмоқда. Тинчланинг – Владимир Владимирович Путин билан муносабатларимиз аъло даражада. Аъло", деб айтди Лукашенко. 

Лукашенко Путин билан учрашув режалаштирилганини айтди. 

"Бир вақтни белгилаб, учрашамиз. Қандайдир муаммолар бўлса, ҳал қиламиз. Ҳеч қандай воситачисиз ҳал қиламиз, бизга ҳеч қандай воситачилик керакмас. Биз қадрдон ака-укалармиз, талашадиган нарсамиз йўқ. Мен унга ҳаттоки бир марта, ҳарбий одамлар айтадигандек, балки вақти келиб орқама-орқа туриб, ўқ узиб ҳимояланишимизга тўғри келиши мумкин, деб айтгандим", деб таъкидлаб ўтди Лукашенко.  

Аввалроқ Лукашенко Путин у учун ҳамкасб ҳам, дўст ҳам эмас, деб айтганди.