Маҳалла фуқаролар йиғинларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, ўзини-ўзи бошқариш тизимидаги ортиқча бўғинларни бартараф этиш мақсадида таркибида маҳаллалар мавжуд бўлган шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларини маҳаллалар фуқаролар йиғинларига айлантириш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу долзарб вазифалар жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашиш бўйича комиссияларнинг ва 2016 йилда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 12- ҳамда 14-моддалари асосида тузилган ва фуқаролар йиғини раиси ҳамда маслаҳатчиларининг кейинги сайлови эълон қилингунга қадар фаолият кўрсатадиган 9766та фуқаролар йиғини ҳузуридаги ишчи гуруҳларнинг фаол иштирокида амалга оширилади.

Ўзбекистон Президентнинг жорий йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) таъсис конференциялари ўтказиши белгиланган.

Шу мақсадда жорий йилнинг 15 март-1 апрель кунлари Тошкент шаҳрида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашларининг таъсис конференциясини ўтказиш режалаштирилди ва ўтказилмоқда.