Малайзия ҳукумати Куала-Лумпур халқаро аэропортида ўлдирилган Ким Чен Нам жасадига унинг қариндошларидан ҳеч ким даъво қилмагани ҳақида баёнот берди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Субраманиам Сатхасивам маҳаллий ОАВда пайдо жасадни жўнатишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида пайдо бўлган хабарларга шундай изоҳ берди. 

Бундан аввалроқ, Малайзия Ким Чен Нам жасадини мумиёлагани хабар қилинган эди.