Мексиканинг Кадерейт шаҳридаги қамоқхонада рўй берган тўполон оқибатида камида 45 киши яраланди. Айрим хабарларга кўра, жароҳатланганлар сони 50 нафардан ортик, уларнинг орасида қўриқчилар ва маҳбуслар ҳам бор.

Маҳаллий ОАВ 4 нафар қаровчи гаровга олингани ҳақида хабар қилмоқда. Қамоқхона биносида тутун чиқаётгани, воқеа жойига хавфсизлик кучлари етиб келаётгани айтилмоқда.