Мексикадаги турмалардан бирида кўтарилган исён оқибатида умумий ҳисобда 50 дан кўпроқ қўриқчи ва маҳбуслар жабрланди. Воқеа Нуэво-Леон штатидаги Кадерейта муниципалитетидаги турмада юз берган. Маҳбуслар 4 нафар қўриқчини гаровга олишган. Таъкидланишича, турма биносидан қора тутунлар чиқмоқда.

Воқеа жойига хавфсизлик кучлари, ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам бригадалари тортилган. Полициячилар тартибсизликларни бостиришга ҳаракат қилишмоқда, бироқ ҳозирча бунинг уддасидан чиқиша олмаяпти. 

Ҳаммаси бир неча соат олдин бошланган. Аввал маҳбуслар турмага ташриф буюрувчиларни назорат қилишнинг янги тизимига қарши осойишта норозилик акциясини ўтказишган. Сўнгра маҳбуслар тўдалари ўзаро уришишни, хоналарни остин-устун қилишни ва матрасларни ёқишни бошлашган.