"Яшиллар" ва сўллар рейтинги ўзгармаган, Эркин демократик партия ва "Германия учун муқобилликлар"даги популистлар 0,5 фоиз пункт йўқотишди.

ГФР канцлери Ангела Меркель бошқараётган Христиан демекратлар ва христан-социалистлар иттифоқи (ХДИ/ХСИ) консерватив блоки сўнгги ҳафта ичида сиёсий машҳурлигини бир фоизга ошириб, 32 фоизга етказиб, бу борада Германия социал демократик партияси (ГСДП)га етиб олди.

Бугун Bild газетасида нашр этилган INSA социологик хизматининг сўровномалари натижаси ана шундай.

"Яшиллар" рейтинги ўзгармаган ва ҳамон 6,5 фоиз жаражасида сақланиб турибди, сўлларнинг машҳурлигига ҳам путур етмаган — 8,5 фоиз. Ҳозир партламентдан ўрин олмаган Эркин демократик партия 6 фоиз жамғарган (-0,5 фоиз). "Германия учун муқобилликлар"даги популистларга электоратнинг 11 фоизи ишонч билдириб турибди (-0,5 фоиз).

Сўровноамада 2 мингдан зиёд киши қатнашган.

Сайловга ярим йил қолганда

Ҳукумат шакллантирилиб, янги канцлерни аниқлаб берувчи Германия парламентига яқин сайлов 24 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда аҳоли партиялар учун овоз беради ва ўз навбатида партиялар вазирлар маҳкамаси раҳбари лавозимига ўз номзодини илгари суради. Агар ҳеч бир партия абсолют кўп овоз жамғара олмаса, партиялараро коалиция шакллантириш жараёни бошланади — сиёсий кучлар бир бирлари билан блок тузиш ҳақида шартлашади.

Айни пайтда ГФРни немис сиёсий анъаналарига кўра "катта" деб номланувчи коалиция — ХДИ/ХСИ ва ГСДП бошқармоқда. Тўрт йил муқаддам консерваторлар кўпроқ овоз олган сиёсий кучлар мақомида канллер лавозимига Ангела Меркель номзодини илгари сурган, социал-демократлар эса ҳукуматга ўз вице-канцлери Зигмар Габриэлни ўтказишган. Шу партиялар ўртасида вазирлар лавозимлари ҳам тақсимлаб олинган.

Айни пайтдаги сўровномаларга кўра яна ХДИ/ХСИ ва социал-демократлар кўпчилик овозга эга бўлади. Бу ҳолатда яна улар канцлер лавозими борасида бир тўхтамга келишлари лозим бўлади — крнсерваторлардан бу лавозимга яна Ангела Меркель номзод, "қизиллар"дан эса Европарламентнинг собиқ раҳбари - унинг шарофати билан ГСДП сўнгги ойларда яна катта сайловолди пойгаларида қатнашишга муяссар бўлган Мартин Шульц илгари сурилмоқда.

Муқобил коалиция сифатида социал-демократлар, сўллар ва "яшиллар"дан иборат иттифоқ ҳам кўриб чиқıлмоқда, лекин бу уч партия INSA рейтингига кўра кўпчилик овозга эга эмас. Бу овозлар Меркель бошчилигидаги консерваторларни мухолифатга ўтказиб юбориш учун етарли бўлмаслиги тайин.

 

"Шульц эффекти" сақланиб турибди

Йил бошида ГСДП рейтинги ХДИ/ХСИ рейтингидан 10-12 фоиз пуунктига камроқ эди. Социал-демократлар канцлер лавозимига Европарламентнинг собиқ раҳбари номзодини илгари сура бошлагач, ортда қолишни қисқартира бошлашди. Немис оммавий ахборот воситаларида "қизиллар"нинг рейтинги кескин ўса бошлаганини "Шульц эффекти" деб номлай бошлашди, бироқ у қанча вақт давом этиши сўроқ остида турган эди. "Бу эффект ҳамон ўз таъсирини йўқотгани йўқ ва ГСДПнинг консерваторлар билан бир хил даражада бўлишини таъминламоқда", — дея сўнгги сўровномалар натижаларини изоҳлаган  INSA  раҳбари Ҳерман Бинкерт.