ФИФА интизомий қўмитаси Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг ЖЧ-2018 саралаши доирасида Чилига қарши ўйиндаги хатти-ҳаракати юзасидан қарор чиқарди.

Ўйин охирида ҳакам ассистентини ҳақорат қилган 29 ёшли футболчи  Аргентинанинг кейинги 4 учрашувини ўтказиб юборади. Бундан ташқари Мессига 9350 евро миқдорида жарима ёзилган.

Ушбу жазо бугундан кучга киради ва Месси Боливияга қарши ўйнамаслиги аниқ. У жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги яна 3 учрашувни ўтказиб юборади.

ФИФА Мессини дисквалификация қилиши мумкин