Россиянинг МТС телекоммуникация компанияси «қатор сабаблар»га кўра, Ўзбекистон давлат радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение марказига республикадаги шўъба корхонасининг ўзига тегишли 50,01 фоизлик улушини 1 доллар эвазига сотди. Шу билан оператор 2016 йил август ойида эълон қилинганидек, Universal Mobile Systems (UMS) компанияси таркибидан тўлиқ чиқди. UMS компаниясининг 49,99 фоиз акцияси РРТМга тегишли эди. 

UMS 2014 йил 1 декабридан фаолиятини бошлаган эди. Операторнинг 2015 йилдаги мижозлари сони 1,29 млн кишига етган. Бу бозордаги учинчи кўрсаткичдир. 2016 йилда компания зарар кўрди.