Сурия мухолифатининг Музокаралар бўйича олий қўмитаси ўз нуқтаиназарини ўзгартирмади. У Сурия президенти Башар Асад мамлакатнинг муваққат ҳамда келгуси ҳукуматида иштирок этмаслиги керак, деган фикрда турибди. Бу ҳақда МОҚ вакили Салим ал Меслет баёнот берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.

«Биз аниқлик киритишни хоҳлар эдик. Асад Суриянинг муваққат ва келгуси ҳукумати таркибида бўла олмайди. Ҳеч биримиз жиноятчининг ҳукуматда бўлишига йўл қўймаймиз», — деган МОҚ вакили.  

Шу билан бирга, МОҚ раҳбари Носир Ҳаририй Женевадаги музокараларда делегация вакиллари Асаднинг янги ҳукумат таркибида у ёки бу кўринишда қолишига розилик билдирганлари тўғрисидаги хабарларни рад этди. 

Январь ойида Сурия делегацияси раҳбари Муҳаммад Аллюш Сурия президенти Башар Асаднинг вазифасидан кетишини талаб қилган эди. 

Сурия мухолифатига кўра, мамлакатда фуқаролик урушига барҳам бериш учун сиёсий ўтиш жараёнини ташкил этиш зарурлигини айтиб келади. Бунда асосий талаб Башар Асаднинг президент лавозимидан кетишидир. Чунки, айнан унинг ва армиясининг ҳаракатлари қон тўкилишларига олиб келди, оқибатда фуқаролик уруши бошланди.