ЖАРда апартеидга (ирқий айирмачиликка) қарши курашган ва Нельстон Манделанинг сафдоши бўлган Аҳмад Катрада 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ahmed Kathrada Foundation жамғармаси сайтида хабар берилган.

"Аҳмад Катрада жамғармаси Африка миллий конгресси фахрийси бугун Йоханнесбургдаги Donald Gordon Hospital касалхонасида ҳаётдан кўз юмганини хабар қилади", - дейилган баёнотда.

Маълумотларга кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси бош мияда ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин пайдо бўлган қисқа муддатли касалликдан сўнг вафот этган.

Аҳмед Катрада таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси ҳамда ЖАРда апартеид билан курашган шахс эди. 1963 йилда у Нельсон Мандела ва бошқа фаоллар билан ҳукуматни зўравонлик билан тўнтаришда айбланиб умрбод озодликдан маҳрум этилганди. У умумий ҳисобда 18 йил қамоқда ўтирди, шундан сўнг ҳуқуқ ҳимояси ва сиёсат билан шуғуллана бошлади.