26 март куни Париждаги маҳаллалардан бирига чақирув бўйича етиб келган полиция ходимларига пичоқ билан қуролланган эркак ҳужум қилди. Полиция  осиёлик бўлган бу шахс отиб ўлдирган

Кейинчалик маълум бўлишича, бу Хитой фуқароси эди, Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин бу маълумотни тасдиқлади.

Parisien маълумотига кўра, полициячи ўзини ҳимоя қилиш мақсадида бир марта ўқ узган, аммо кўкракка теккан ўқ унинг ҳаётига нуқта қўйган.

Ушбу ҳодисадан сўнг, шаҳарда истиқомат қилувчи хитойликлар норозилик намойишига чиқди. Акцияда 150 чоғли киши қатнашган, 3 нафар полициячи жароҳатланган, пиротехника воситалари қўлланиши оқибатида полиция автомобили зарарланган. Полиция 35 кишини қўлга олди.

Хитой ТИВ ушбу ҳодиса юзасидан норозилик протести йўллади.

"Хитой Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳодисага жиддий эътибор қаратади. Бу ҳодиса рўй бериши биланоқ вазирлик Франциядаги элчихонадан бундай ҳолатда белгиланган зарур механизмни ишга тушириш ва Франция томонига расман норозилик протести топширишга кўрсатма берди", деган Хитой ТИВ вакили Хуа Чуньин. Унинг сўзларига кўра Хитой Франциядан ушбу мамлакатдаги фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар қўллашни талаб қилади.