Жорий баҳорда Токионинг Гиндза даҳасида бир квадрат метр ернинг баҳоси 50,5 миллион иена (деярли 457 минг доллар)га етди. Бу ҳақида кўчмас мулк операциялари билан шуғулланувчи JLL компанияси хабар берди. 

Кўрсатилган нарх ҳатто кўчмас мулк жуда қиммат бўлган 80-йилларнинг иккинчи ярмидаги Япония иқтисодиётидаги "совун кўпиги" вазиятидан ҳам 30 фоизга ошиқ. 

Бу даҳадаги ер ва қурилишлар сармоядорларни ўзига жалб қила  бошлади. Улар активларнинг юқори ликвидлигига аминлар, шу боис нархларни туширишни ўйлашмаяпти. 

Натижада кўплаб ишбилармонлар жуда юқори ижара тўловини вақтида кирита олмай, Гиндзадан кетишга мажбур бўлишмоқда. Ҳолбуки, бу ерда ҳар қандай дўкон ёки овқатланиш иншоотларига жуда юқори даромад кафолатланган. 

Бундай муаммо айнан Токионинг марказида кўзга ташланмоқда. 2016 йилдаги Япониядаги тижорат кўчмас мулкининг умумий нархи ўтган йилгига нисбатан 11 фоизга тушган. Ҳозирда у 3,7 триллион иена (тахминан 33,5 миллиард доллар)ни ташкил қилади.