26 март куни соат 17:05 атрофида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Учтерак қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 4R6 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 69-километрида «Ғазалкент-Чимён» йўналишида 2 метр кенгликдаги, узунлиги 15−20 метр бўлган йўлнинг қатнов қисмида кўчки юзага келган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 27 март куни соат 09:00 атрофида ушбу кўчки содир бўлган жойнинг майдони 4−4,5 метр кенгликка ва 35−40 метр узунликка катталашган.

Содир бўлган кўчки натижасида маҳаллий аҳолига ва турар-жой биноларига зарар етмаган.

Табиий офат оқибатлари бартараф этилгунга қадар «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 58 км дан 71 км гача қисмида автомобилларнинг ҳаракатланиши тўхтатилган.