МДҲ давлатларининг ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилиши жорий йилнинг 7 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилотнинг Ижроя қўмитаси маълум қилмоқда.

ТИВ раҳбарлари ташкилотни нафақат минтақада, балки жаҳондаги ролини ошириш мақсадида кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, қолаверса, МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг янада мустаҳкамлашнинг амалий томонларини муҳокама этишади.

Бундан ташқари, вазирлар уюшган жиноятчиликка қарши курашни мувоффиқлаштириш ҳамда бошқа соҳаларда, жумладан, чегара йўналишидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама этишади.